Тошкент кимё технология институти ректори саъй-ҳаракати билан профессори Ғ. Раҳмонбердиев номидаги “Селлюллоза ва ёғочсозлик технологияси” кафедрасига Корея илм-фан ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган InterLab компанияси томонидан 80000 АҚШ доллари қийматидаги илмий асбоб-ускуналар беғараз тақдим этилди.
Ҳозирги кунда кореялик жаноб Kuen Kee Hyun “Селлюллоза ва ёғочсозлик технологияси” кафедраси профессори ва Жаҳон банкининг МУНИС РEП-24112021/49 лойиҳасида Лойиҳа раҳбари бўлиб фаолият юритиб келмоқда.
Профессор Kuen Kee Ҳюн воситачилигида Корея илм-фан ускуналарига ихтисослашган ИнтерЛаб компанияси Тошкент кимё-технология институти томонидан акад. Ғ. Рахмонбердиевнинг 85 йиллигига бағишланган “Целлюлоза ва целлюлоза ҳосилаларининг ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги Халқаро илмий техникавий конференцияни (2023 йил 16-17 май кунлари) ўтказилиши муносабати билан тахминан 80 000 АҚШ доллари қийматидаги тадқиқот ускунасини ҳадя этди.
Жаноб Kuen Kee Ҳюн Тошкент кимё-технология институти ректори Усмонов Ботир Шукуриллаевич билан учрашиб ушбу беғараз ҳадия институт талабалари ҳамда илмий тадқиқот ўтказаётган олимларга илм фан ривожи учун ҳисса қўшишда камарбаста бўлиб хизмат қилишига умид билдирди. Шунингдек жаноб Куен Кее Ҳюн ИнтерЛаб компанияси раҳбарияти институт ректори Ботир Усмоновни 2007-2008 Жанубий Кореянинг Конкук университетида “Техникада ахборот технологиялари” кафедраси профессори сифатида фаолият юритганини эътироф этганини айтиб келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ҳозирда Кореянинг ИнтерЛаб Инcтитути жаҳон бозорида университет лабораториялари илмий – тадқиқот институти, Корея мудофаа тадқиқот институти каби ташкилотларга илмий тадқиқот ускуналарини ишлаб чиқариш, сотиш ва ўрнатишга ихтисослашган ташкилотлардан бири бўлиб, Ўзбекистонда фан ва технологияни узлуксиз ва амалий ривожлантириш учун, ёш истеъдодларини техник жиҳатдан малакасини оширишда ҳамда Жаҳон банкининг МУНИС лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишда катта ёрдам беради.
Бундан ташқари, Кореянинг InterLab компанияси Тошкент кимё-технология институти билан технологик ривожланиш бўйича фаол тадқиқотлар олиб бориб, ўзаро ҳамкорлик орқали Корея ва Ўзбекистон ўртасида фан ва технологияни ривожлантириш бўйича ҳамкор бўлишга ваъда берди ва кейинчалик яқин келажакда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қийин бўлган қўшимча илғор тадқиқот асбоб-ускуналари ва материаллар билан таъминлашни режалаштирмоқда.
Ушбу галги тақдим этилган ускуналар асосан 5 қисмдан иборат.
- Нано жараёнларини ўрганишда фойдаланиладиган Дистилланган сув ишлаб чиқариш қурилмаси- 4Lit. Basic Water Still system
- Турли хил органик моддаларни ажратиб олиш учун қурилма-Digital Soxhlet Extraction 6 bed system set
- Нано жараёнларни ўрганиш учун зарур бўлган энг илғор даражадаги Гомогенизатор-Homoganizer PT-MR 6100 D (Switzerland manufacturing)
- Наноцеллюлоза ва илғор материалларни ишлаб чиқиш жараёни учун зарур-PX-MFC 90 D (Blade TYPE : Switzerland manufacturing)
- Турли органик ва ноорганик материалларни ишлаб чиқиш учун зарур-PX-MFC 90 D (Hammer TYPE ; Switzerland manufacturing).
Бундан ташқари, ушбу ускуналарни ишга тушириш учун зарур бўлган манба материаллари тайёрланади ва бирга тақдим этилади.