Тошкентда «СЭС» мудири пора билан қўлга тушди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири О.Х. “N.Sh.” МЧЖнинг 4 нафар ишчи ходимига соғломлиги тўғрисида тиббий дафтарча тайёрлаб бериши эвазига МЧЖ раҳбаридан 1,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.