Украинадаги шаҳарлар сув остида қолди

0

Херсон вилоятидаги Гола Пристан шаҳрида вазият ёмонлашмоқда, сув сатҳи кескин кўтарилган. Қутқарувчилар сув босган уйларнинг томларидан аҳолини олиб чиқишмоқда.

Олешки шаҳридан кейин Гола Пристандаги вазият ёмонлаша бошлаган. Шаҳарлар бутунлай сув тошқинлари остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каховска ГЭСи тўғонининг портлатилиши натижасида 80 га яқин аҳоли пункти сув остида қолди. Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.