Зеленский: тўғонни бузиш Украинанинг ҳарбий ҳаракатларига таъсир қилмайди

0

Бугун бўлиб ўтган штаб йиғилишида Украина разведкаси Каховка ГЭСидаги портлаш Россия қўшинлари томонидан атайлаб амалга оширилгани, бироқ “душман тартибсиз ҳаракат қилиб, ўз техникасини сув босишига йўл қўйганини” маълум қилди.

Шу билан бирга, президент Зеленскийнинг сўзларига кўра, тўғон портлаши Украинанинг ўз ҳудудини озод қилиш бўйича операцияни давом эттириш қобилиятига таъсир кўрсатмаган ва Украина Қуролли кучлари ҳарбий қўмондонлиги маълумотларига кўра, фронтдаги қўшинлар кейинги ҳаракатларга максимал даражада тайёр.