Иллинойс технология институти олимлари анжирнинг инсон танаси учун фойдали хусусиятларини, жумладан, ташвишларни камайтириш, хотирани яхшилаш, глюкоза гомеостазини ва овқат ҳазм қилишни яхшилашни аниқладилар.
Асрлар давомида одамлар анжирни тана учун жуда кўп фойдали хусусиятларга эга бўлган қимматбаҳо маҳсулот деб ҳисоблашган. Анжир таркибида турли хил фойдали компонентлар мавжуд: витаминлар, органик кислоталар, минераллар, аминокислоталар, хун толаси ва полифенолик бирикмалар. Бироқ тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, унинг фойдали хусусиятлари кўпинча эътиборга олинмайди.
Муаллифлар анжирнинг инсон саломатлиги учун фойдасини баҳолашга қарор қилишди. Бунинг учун улар 2000 йилдан 2022 йилгача бўлган давр учун адабиётларни кўриб чиқишди. Бундан ташқари, улар унинг фитокимёвий таркибини ҳам таҳлил қилишди.
Натижалар шуни кўрсатдики, анжир барглари қайнатмаси I ва II турдаги қандли диабет билан оғриган беморларга постпрандиал гликемияни камайтириш орқали ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимлар, шунингдек, анжирнинг яллиғланишга қарши ва антиоксидант хусусиятларга эга эканлигини аниқладилар.