Ҳалиям буларнинг калласи ишламаяпти, шекилли!..

0

«Менга қара, ҳокимнинг ёрдамчиси бўлсанг, сенда озмунча имконият борми? У бизнесни юритиш мумкин, бу тадбиркорликни амалга ошириш мумкин. Маза қилиб даромад, бойлик орттириш мумкин. Сен бўлсанг, ҳалиям бировларнинг қўлига қараб, пора ундириш ниятида юрибсан… Тўғрисини айтганда, калланг йўқ экан. Ахир ҳозирги замонда 1 500 АҚШ доллари ҳам пулми? Шундай одамлар борки, бундан ўн баробар кўпини бир кунда ишлаб топишаяпти. Яна ҳалол йўл билан… Энди шу бир ярим минг долларни деб, қанча йиллик умринг қамоқда ўтиб кетади!» Анави Самарқанддаги “Шукрона” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганга нисбатан бу гапларни айтаяпман-да. У бир фуқаронинг “Халқ банки”дан 150 миллион сўм кредит оламан деб юрганини билиб қолибди ва шартта унинг ишончига кирибди-да, ўзим олиб бераман, тез кунда сен умид қилиб юрган пуллар кистангда бўлади, дебди ва хизмат ҳақини айтибди. Аммо банкдан 150 миллион сўм олиш умидида бўлган одам ҳам анойилардан эмас экан. Шартта бориб керакли жойларга хабар етказибди. Натижада ҳоким ёрдамчиси ўзи сўраган пулларни олаётганида қўлга тушибди…