Кириш тест синовлари 2023-йил 24-июл куни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.
Тест синовларини ўтказилиш вақти
биринчи смена соат 9:00 да бошланади.
иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
Тест синовларини ўтказилиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Эслатма: Президент қарорига (ПҚ-200, 03.07.2023-й.) асосан бу йилдан эътиборан АЛга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинган.