Япония вазири ўз тизимидаги муаммо сабаб уч ойлик маошидан воз кечмоқчи

0

Япония рақамлаштириш вазири Таро Коно ғайриодатий қарорга келди. Ягона давлат гувоҳномаси саналган пластик карталар жорий этилиши кечикканида ўзини айбдор ҳис этган вазир уч ойлик маошини қайтариб беришга ваъда берди.

 

“Кунчиқар юрт” рақамлаштириш вазирининг йиллик маоши — 29,4 млн иена атрофида (тахминан $203 минг).

 

Японияда ягона рақамли гувоҳнома лойиҳаси 2016 йилда бошланган. Ушбу ҳужжат давлат тиббиёт суғуртаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирлаштирилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг кечикиши ва шахсий маълумотларнинг чиқиб кетгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлганди.