СамДУ Каттақўрғон филиалида талабалар устига бетон плита тушиб кетди

0

Бугун, 4 сентябрь куни Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси талабалар устида қулаб тушган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

 

“Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушган. Воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1-босқич талабалари енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади”, — дейилади ҳокимлик муносабатида.