Ҳужумчи Неймар Бразилия терма жамоаси сафида гол уриш бўйича рекордчига айланди.
У ЖЧ-2026 саралашида Боливияга қарши ўйинда иккита гол урди. Бу унинг терма жамоадаги 79-голидир.
Бу кўрсаткич бўйича Неймар 77 голга эга бўлган Пеледан ўзиб кетди.
Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 125 та ўйин ўтказган.