Туркия президенти Ҳиндистон-Яқин Шарқ-Европа иқтисодий коридори лойиҳасидан ўта норозилигини билдирди. Хусусан, Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиясиз бу йўлакни амалга ошириш мумкин эмаслигини айтди: «Туркия шарқдан ғарбга саёҳат қилиш учун энг яхши йўл»
Ҳиндистон-Яқин Шарқ-Европа иқтисодий коридори (IMEC) деб номланган транспорт алоқаси Греция ва Европага етиб боргунга қадар БАА, Саудия Арабистони, Иордания ва Исроил орқали ўтадиган темир йўл ва юк ташиш линияларини ўрнатишни мақсад қилган.
Ушбу йўлак бўйича ўзаро англашув меморандуми Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ ва G20нинг бошқа бир қанча ҳамкорлари томонидан имзоланган.