Маълум қилинишича, 11 сентябр куни 23 ёшли ўзбекистонлик фуқаро Ҳ.М. (эркак) 56 ёшли ортопед шифокор Д.А. нинг яшаш уйига ўз интим хизматларини таклиф қилиб борган ва нарх масаласидаги келишмовчилик сабаб мижози билан жанжаллашиб кетган.
Оқибатда Ҳ.М. 56 ёшли Россия фуқаросини ошхона пичоғи ёрдамида ўлдириб, бошини узиб олган.
Шундан сўнг у воқеа жойидан 600 метр узоқдаги “Дружба” боғига бориб, у ерда қирғизистонлик 25 ёшли муҳожир дўсти билан учрашган. Афсуски, бу учрашув ҳам қотиллик билан якунланган. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, гумондор иккала жабрланувчини ҳам талон-тарож қилган.