Чегарадан психотроп модда олиб ўтаётган аёллар қўлга олинди

0

ДХХ Чегара қўшинлари томонидан, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши кураш бўлими билан ҳамкорликда 2023 йил 24 август куни Давлат чегараси орқали психотроп моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш йўналишида фаол тадбир ўтказилди.

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Ғишткўприк-авто” халқаро ўтказиш пункти (ХЎП) яқинидаги “GML PLAZA” меҳмонхонаси автотураргохида турган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси “И.И.” бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ҳолислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинанинг олд йўловчи ўриндиғи остидан Қозоғистон Республикасидан “Ғишткўприк-авто” ХЎП орқали Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб кирилган, “TASSAY” ёзувли 1.5 литрлик ҳамда 1 литрлик ичимлик суви идишларида 2.5 литр ўткир хидли, рангсиз, шаффоф, “Тропикамид” психотроп моддаси аниқланиб, экспертиза текширувидан ўтказиш учун олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.