Журналист Рамина Ягафарова антибиотик таблетка ичиб, вафот этди

0

 

Телебошловчи, журналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Маълум бўлишича, унинг бевақт ўлимига дори сабаб бўлган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 12-сентябрь куни кечқурун Рамина Ягафарова Чилонзор туманидаги хусусий клиникада «Левофлоксацин» антибиотик дорисидан 1 дона ичган. Орадан тахминан 10-15 дақиқа ўтгач унда тутқаноқ кузатилган ва шундан сўнг ҳушдан кетган.

Шифокорлар аёлга биринчи ёрдамни кўрсатган ва у реанимация бўлимига ётқизилган. Тиббий муолажалардан сўнг аёл ўзига келган. Аммо, 13 сентябрь куни соат 16:00 ларда журналист аёлни қайта тутқаноқ тутган , кўрсатилган ёрдамга қарамай соат 17:50 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Ягафарованинг ўлими сабаби – доридан аллергик реакция. Бош мия ўпка ўткиш ишиши. Анафилактик шок ҳолати кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Рамина Ягафарова «Дунё бўйлаб» телеканали журналисти эди. Унга қадар Ягафарова «УзРепорт ТВ» телеканалида ҳам фаолият олиб борган.