Оқ уловини йўқотишдан қўрқан қарздор барча қарзларини тўлади

0

Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида банк фойдасига 102.939.000 сўм кредит қарздорлиги ундирилди.

Аниқланишича, «Капиталбанк» Фарғона филиали ҳамда фуқаро Т. А. номига расмийлаштирилган шартномага асосан ўз вақтида қайтариш мажбурияти юклатилади. Бироқ, А.Т.буни унутди гўё, маблағ ўз вақтида қайтарилмайди. Банк томонидан судга даъво киритилди ҳамда муддати ўтган кредит ва фоиз бўйича жами 102.939.000. сўм маблағни ундириш кўрсатиб ўтилади.

Бюронинг Қува туман бўлими иш юритувига олинган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ижро ҳарактлари олиб борилди. Қарздорликни бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилади. Бироқ, ихтиёрий муддатда қарздорлик қопланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, унга тегишли бўлган «Нексия-3» русумли автотранспорт воситаси 08.08.2023 йил куни хатланган.

Хатланган автотранспорт воситаси аукцион савдоларига жойлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, 14.09.2023 йил куни қарздор ўзининг яхши кўрган уловини йўқатаётганини тушунган ҳолда МИБ Қува туманига югуриб келади ва 102.939.000 сўм кредит қарзи, 4.117.560 сўм давлат божи, 5.146.950 сўм ижро йиғими ҳамда 18 та 15.226.147 сўмлик ИИБ ЙХХБ органлари жарималарини ҳам тўлиқ тўлаб, суюкли оқ уловини қайтариб олиб кетди.

С.Ибрагимов

МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси