Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу лавозимидан четлаштирилди, унга қарши тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда разведка маълумотларидан хабардор АҚШ расмийларига таяниб, Financial Times хабар берди.
Охирги икки ҳафта давомида Ли Шангфу омма олдида кўриниш бермаган. Вазир 7—8 сентябрь кунлари Вьетнам ва Хитой ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик бўйича йиллик йиғилишда иштирок этиши керак эди. Бироқ Вьетнамга сафари “соғлиғи сабабли” бекор қилинган.
65 ёшли Ли Шангфу мудофаа вазири лавозимига 2023 йил 12 мартда келган2018 йилда у Россиядан Су-35 қирувчи самолётлари ва С-400 комплексларини сотиб олгани учун АҚШ санкциялари остида қолган. Вазир этиб тайинланганидан бир ой ўтиб у Москвага ташриф буюрган ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашган.
“Мудофаа вазирининг истеъфоси Пекиннинг ҳарбий ва ташқи сиёсат идорасининг элита аъзолари ўртасидаги тартибсизликнинг яна бир белгиси бўлиши мумкин”, — дейди ФТ.