Бу таклиф 14 сентябр куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-маслаҳат учрашувидаги нутқи чоғида маълум қилинди. Алиевнинг таъкидлашича, бу йил дастур яратилганига 25 йил тўлади.
SPECA 1998 йилда Тошкент декларациясига асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (EEC) ҳамда БМТ Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиблари томонидан имзоланган. Кейинчалик дастурга Туркманистон, Озарбойжон ва Афғонистон ҳам қўшилди.
SPECA сессияларида минтақадаги алоқа имкониятларини яхшилаш билан боғлиқ масалалар, жумладан, Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари мунтазам муҳокама қилинади.