Самарқандда «fast-food»дан заҳарланганлар бўйича қўшимча маълумот берилди

0

Беморларга «ўткир гастроэнтирит-овқатдан заҳарланиш» бирламчи ташхиси қўйилган ва улар юқумли касалликлар бўлимига ўрта-оғир аҳволда ётқизилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси хабар берди.

Шифохонага ётқизилган 5 нафар беморлар жорий йилнинг 12 сентябрь куни туманнинг Амир Темур маҳалласида жойлашган савдо шохобчаларининг бирида «шаурма», «ход-дог» ва «гамбургер» маҳсулотларини истеъмол қилишгани маълум бўлган.