Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 377 млрд сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,8 % га ошган.
Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми таркибида Тошкент шаҳрининг улуши 64,8 %ни ташкил этди.