Амударёдаги ЙТҲда 7 киши вафот этди

0

16 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар йўловчи вафот этди.

 

Маълум қилинишача, соат 08:35 ларда Nexia русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли автомобил билан тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этган ва 3 нафар фуқаро шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Вафот этган фуқароларнинг бир нафарининг шахсига аниқлик киритилган. Қолган 6 нафар фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмокда. Воқеа жойига шаҳар Прокуратура, ИИБ, ФВБ, ССБ ҳамда тезкор тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.

 

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.