Буркина-Фасо, Мали ва Нигер жамоавий мудофаа ташкилотини яратди

0

Буркина-Фасо, Мали ва Нигер Саҳел минтақасининг муҳим ҳудудида жамоавий мудофаа ташкилотини яратиш тўғрисидаги низомни имзоладилар.

Бу ҳақда Малининг вақтинчалик президенти Ассими Гоита Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Бугун мен Буркина-Фасо ва Нигер раҳбарлари билан мамлакатларимиз фаровонлиги учун жамоавий мудофаа ва ўзаро ёрдам архитектурасини яратиш мақсадида Саҳел давлатлари иттифоқини (АЕС) ташкил этувчи Липтако-Гоурма Хартиясини имзоладим», деб ёзади у. .

Липтако-Гурма тарихий зонаси ушбу уч давлатнинг чегара ҳудудларида жойлашган. Ҳозир унинг ҳудудида радикал қуролли гуруҳлар ҳаракат қилмоқда.