Шимолий Атлантика альянси 2024 йилда ўз тарихидаги Совуқ урушдан кейинги энг йирик машғулотларни ўтказади.
Бу ҳақда альянс ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауэр Ослода ўтаётган НАТО бош штаблари бошлиқларининг йиллик конференцияси доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
“2024 йилда НАТО Совуқ урушдан кейинги энг йирик “Қаттиқ ҳимоячи” машғулотларини ўтказади.
Бауэрнинг сўзларига кўра, Германия, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги машғулотларда 40 мингдан ортиқ киши қатнашади.