Танадаги яллиғланишни камайтирадиган ичимликлар

0

Олча шарбати

Олча шарбати яллиғланишга қарши таъсирга эга. Уни истеъмол қилиш ревматоид артрит ва подагра каби бўғимлар тизимининг касалликларини енгиллаштиради.

Зарчавали илиқ сут

Зарчава сарғиш-тўқ сариқ рангли зиравор бўлиб, унда куркумин деб аталадиган кучли яллиғланишга қарши бирикма мавжуд.

Занжабил чойи

Занжабил таркибида фенолик бирикма бўлган гингероль мавжуд бўлиб, у кучли яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.