Эронлик хакерлар AҚШнинг махфий маълумотларини қўлга киритдими?

0

«Iranist» хабарига кўра AҚШнинг махфий маълумотлари эронлик хакерлар қўлига тушган.

«Microsoft» компанияси ўз баёнотида AҚШ ва бошқа мамлакатлардаги мудофаа, сунъий йўлдош ва фармацевтика компанияларига киберҳужумлар учун «Эрон томонидан қўллаб-қувватланган хакерларни» айблади.

Мазкур баёнотда компания ушбу хакерлар февраль ойидан бери ўнлаб компанияларни бузиб киришга муваффақ бўлгани айтилган.

Aввалроқ «EADaily» хабар қилганидек, эронлик хакерлар Исроилнинг 32 та компаниясининг компьютер тизимларини бузиб киришган.

Эронлик “Ballistic Bobcat” номли хакерлар гуруҳи автомобилсозлик, ишлаб чиқариш, муҳандислик, молия, медиа, соғлиқни сақлаш, технология ва телекоммуникация соҳаларидаги компаниялар тизимларига ҳам кириб борган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here