Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакетини муҳокама қилишни режалаштирмоқда

0

Европа Иттифоқи Россияга қарши 12-санкция пакетини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg нашри маълум қилди.

Россияга қарши санкциялар пакети октябр ойининг биринчи ярмида тақдим этилиши мумкин.

Европа Иттифоқининг бир гуруҳ давлатлари янги пакет доирасида Россиянинг ядро секторига қарши санкцияларни ҳамда олмос импортини тақиқлашни илгари суришни режалаштирмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг қатор давлатлари Россияда ишлаб чиқариладиган суюлтирилган газга чекловлар жорий этиш, мамлакатнинг IT-соҳасига санкциялар жорий этишга чақирмоқда.