Мисрлик аёл акула ҳужуми оқибатида қўлсиз қолди

0

Мисрда аёл акула ҳужумига учради. Оқибатда у қўлидан айрилди.

Воқеа курорт шаҳар – Даҳабнинг қирғоқларида содир бўлган. Мисрлик аёл сузаётган пайтда йиртқич унга ҳужум қилган. Ҳушини йўқотган қизни сувдан чиқариб олишди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди. Жабрланувчининг аҳволи барқарор.

Дам олиш масканининг ҳудуди деярли бутунлай маржон рифлари билан қопланган, шунинг учун у ерда шўнғиш сайёҳлар ва аҳолининг севимли машғулотидир. Пляж дарҳол сузиш учун ёпилди. Акулани тутишнинг ҳали имкони бўлмади, деб хабар беради mir24.tv.