Бугун ОЧЛ 1-тури доирасида «Ал Ҳилол» – «Навбаҳор» учрашуви бўлиб ўтади.
Мезбонлар устози Жорже Жезус ушбу ўйин учун қайдномага 5 нафар легионерни киритди. Булар: Неймар, Малком, Александр Митрович, Рубен Невеш ҳамда Мишаэл. Эътиборлиси, мураббий бу учрашувда дарвозабон Яссин Буну, ҳимоячи Калиду Кулибали ҳамда ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич хизматидан фойдаланмасликка қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Ал Ҳилол” – “Навбаҳор” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.