Нобель мукофоти миқдори бир миллион швед кронига оширилди. Бу йил мукофот тўловлари 11 миллион крон этиб белгиланди. Бу тахминан 984 минг долларни ташкил этади. Нобель жамғармаси веб-сайтидаги хабарга кўра, ҳар бир лауреат бу миқдорда мукофот пули олади.
2022 йил охирида Нобель жамғармасининг инвестиция қилинган капиталининг бозор қиймати тахминан 5,8 миллиард кронни ташкил этди.
2023 йилги совриндорлар 2 октябрдан эълон қилинади. Нобель ҳафталиги анъанавий тарзда Стокгольм ва Ослода бўлиб ўтади ва 9 октябрь куни якунланади.