Қирғизистонда иситиш мавсумидаги авариялар учун амалдорлар ишдан бўшатилади

0

Қирғизистон ҳукумати раҳбари иситиш мавсумидаги авариялар учун амалдорлар ишдан бўшатилишини маълум қилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров яқинлашиб келаётган иситиш мавсумида авариялар рўй берса, амалдорларни зудлик билан ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

«Қиш кутилмаганда келди, деганингизни эшитмай. Қиш мавсумига тайёргарлик 100 фоиз бўлиши керак. Агар ўтган йилги Майлуу-Судагидек ҳолат такрорланса, ишдан бўшайсизки, идорагача ҳам етиб бора олмайсиз», — деди Жапаров Вазирлар Маҳкамасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилишида.