Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил август ойида 1110 бирликни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 11,0 фоизга ошган.
Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:
хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 4,9%га ошган.
фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,2%га ошган.
товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 4,8%га сезиларли ошган.
товар белгилари бўйича компонент 3,5 баробарга ошган.
Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.