«Неймар ишончни оқлай олмади»

0

Кеча Осиё чемпионалр лигаси биринчи турида «Навбаҳор» кичи сенсация қайд этгани сизга маълум. Жаҳоннинг энг машҳур спорт сайтлари ушбу учрашув ҳақида қуйидаги фикрда.

Marca: “Ал-Ҳилол» Осиё ЧЛдаги биринчи ўйиндан тирик чиқди, Неймар ишончни оқлай олмади. «Навбаҳор» ҳимояси бразилияликни ўйиндан узиб қўйди”.

Diario Ole: “Неймар Осиё Чемпионлар Лигасида дебют қилди, «Ал-Ҳилол» Ўзбекистоннинг «Навбаҳор» жамоасига қарши қўшиб берилган вақтнинг 10-дақиқасида ҳисобни 1:1 қилишга эришди”.

ESPN: «Ал-Ҳилол» Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши кечган ўйинда қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди”.

PostUnited: «Ал-Ҳилол» «Навбаҳор»га қарши 100-дақиқада дурангга эришди.»

Mundo Deportivo: «Неймар ишончни оқламаган ўйинда, «Ал-Ҳилол» «Навбаҳор»га қарши дуранг қайд этди”.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here