Тошкентдан Анқарага парвозлар йўлга қўйилмоқда

0

Uzbekistan airways Тошкентдан Анқарага парвозларни йўлга қўяди.  Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида хабар қилинди.

 

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 15–16 июнь кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган икки давлат авиация маъмуриятларининг маслаҳатлашувларида қатор келишувларга эришилган эди.

 

Хусусан, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш бўйича эришилган келишувга асосан Uzbekistan airways  авиакомпанияси Тошкент – Анқара – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўяди.

 

Авиакомпания қишки мавсумда ушбу йўналишда ҳафтасига бир маротаба мунтазам парвозларни амалга оширади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here