Саккиз ой якунлари бўйича Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмга етди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати маълумоти бунга гувоҳлик бермоқда.
Бу ерда гап фақат давлат бюджети ҳақида кетмоқда. У давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (суверен фонд) маблағларини ҳам ўз ичига олувчи консолидациялашган бюджетнинг бир қисмидир. Аввалроқ консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатлари ҳақида маълумот берган эдик.
2023 йилнинг олти ойида давлат бюджети даромадлари 102,3 трлн сўм (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга кўп), харажатлари 129,1 трлн сўмдан (+25,3 фоиз) ошган эди. Яъни, давлат харажатлари даромадлардан икки баравар тез ўсиб бормоқда.