Захарова: Россия Арманистон Ғарб саргузаштлари хавфини тушунишига умид қилмоқда

0

Россия Арманистон ғарбликларнинг саргузаштлари хавфини тушунишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Юрий Кимнинг брифингдаги баёнотини изоҳлар экан, маълум қилди.

“Москва Вашингтоннинг постсовет ҳудудида, хусусан, Жанубий Кавказдаги ҳақиқий мақсадлари ҳақида иллюзияга эга эмас эди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар воқеаларнинг натижаларидан манфаатдор эмас, Вашингтон бутун хавфсизлик архитектурасини йўқ қилиш, барча ижобий нуқталарга зарба бериш ниятида.

М.Захарованинг таъкидлашича, АҚШ Давлат департаменти вакили ҳақиқатда АҚШ ўзининг геосиёсий ўйинларининг навбатдаги қурбони сифатида Арманистонни танлаганини тан олди: “Гап Арманистонни Россиядан бутунлай чиқариб ташлаш ва уни Ғарбга йўналтириш ҳақида кетмоқда”.