Андижонда ичимлик суви нархи ошди

0

Кенгашнинг 2023 йил 19 сентябрь кунги қарорига асосан Андижон вилоятида фойдаланилган тоза ичимлик суви ҳамда кўрсатилган оқова сув хизматлари учун тўловлар қиймати ўзгартириладиган бўлди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» хабар қилди.

Унга кўра, Андижон вилоятида сув таъминоти ва канализация хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар қиймати қуйидагича:

Ичимлик суви етказиб бериш нархи:

1) Аҳоли учун 1 м3 – 1500 сўм;

2) Бюджет ташкилотлари учун 1 м3 -2400 сўм;

3) Юридик ташкилотлар учун 1  м3 -3800 сўм.

Оқова сув хизмати нархи:

1) Аҳоли учун 1 м3 – 1500 сўм;

2) Бюджет ташкилотлари учун 1 м3 -2400 сўм;

3) Юридик ташкилотлар учун 1 м3 -3200 сўм.

Қайд этилишича, юридик истеъмолчилар учун ўзгартирилган тариф амалдаги электр таъминоти тарифи асосида шакллантирилган.

Тасдиқланган тарифлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ичимлик суви нархи оширилгани хабар қилинган эди.