Сурия Президенти Башар Асад рафиқаси билан Хитой раҳбарининг таклифига биноан 21 сентябрь куни расмий ташриф билан Хитойга боради. Бу ҳақда араб республикаси раҳбари идораси хабар берди.
“Хитой раиси Си Цзиньпиннинг расмий таклифига биноан Президент Башар Асад ва биринчи хоним Асма Асад 21 -сентябрь куни Хитойга ташриф буюради”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Қайд этилишича, Асад рафиқаси билан Пекиндаги Сурия-Хитой саммитида иштирок этишдан ташқари Хитойнинг Чжэцзян провинцияси маркази Ханчжоу шаҳрига ҳам ташриф буюради.
Сурия Президентига бизнес вакилларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилиши режалаштирилган ва улар хитойлик ҳамкорлари билан учрашувлар ўтказади.