«Ноқонуний арман қуролли гуруҳлари барча қуролларини топширишлари, ноқонуний тузум фаолиятини эса батамом тугатишлари керак«, — деб таъкидлади Озарбайжон Президенти маъмурияти вакили.
Акс ҳолда Озарбайжон «аксилтеррор чораларини охиригача олиб боришга» ваъда берди.
Илхом Алиевнинг айтишича, Озарбайжоннинг Евлах шаҳрида Тоғли Қорабоғнинг арман аҳолиси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтиши мумкин.
Бироз аввал тан олинмаган Тоғли Қорабоғ раҳбарияти Озарбайжонни ўт очишни тўхтатиб, музокараларни бошлашга чақирганди.