Шавкат Мирзиёев ўта хавотирли ҳолат ҳақида гапирди

0

Кейинги 30 йилда минтақамизда ҳаво ҳарорати бир ярим градусга кўтарилди. Бу – дунёдаги ўртача исишдан икки карра кўпдир, — деди Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясидаги нутқида.

«Оқибатда музликлар умумий майдонининг қарийб учдан бир қисми йўқолиб кетди. Ушбу тенденция сақланиб қолса, яқин йигирма йилда минтақамиздаги иккита йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга қисқариши мумкин. Жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоизга, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги эса 40 фоизга камайиши кутилмоқда.

Агар ўз вақтида таъсирчан чораларни кўрмасак, ушбу муаммолар оқибатлари минтақамиздаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликка жиддий путур етказади», — деди Президент.

Аввалроқ давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида нутқ сўзлагани хабар қилинганди.