Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Теҳронда бўлиб ўтган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аерокосмик кучлари кўргазмасига ташриф буюрди, деб хабар қилди Россия мудофаа вазирлиги ўзининг телеграм-каналида.
Кўргазмада Эрон ҳарбий-саноат мажмуаси маҳсулотлари, жумладан, дронлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Эронда ишлаб чиқарилган ракеталар намойиш этилмоқда. Хусусан, тадбирда тактик ракета тизимлари ва узоқ ва ўрта масофага учувчи баллистик ракеталар намойиш этилмоқда.
Шойгу бир кун аввал Теҳронга Эрон ҳарбий қўмондонлиги билан музокаралар ўтказиш учун келган. Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ташриф “Россия-Эрон ҳарбий алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш”дир. Тасним агентлиги хабарига кўра, Шойгу республика ҳарбий раҳбарияти билан минтақадаги воқеалар ва мудофаа соҳасидаги икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш ниятида.
20 сентябр куни эрталаб Шойгу эронлик ҳамкасби Муҳаммад Ризо Аштианий билан учрашди. Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланди.