Қорабоғдаги жанглар натижасида камида 200 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қорабоғ Омбудсмани Гегам Степанян маълум қилди.
“20 сентябрь куни соат 21:30 ҳолатига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси идораси маълумотларига кўра, камида 200 киши ҳалок бўлган ва 400 дан ортиқ яраланган”, — деб ёзган Степанян.
Унинг сўзларига кўра, тинч аҳоли орасида яраланганлар сони 40 кишидан ошган, улардан 13 нафари болалардир. Ҳалок бўлганлар орасида 10 нафар тинч аҳоли вакиллари, уларнинг ярми болалар эди.
19 сентябрь куни Озарбайжон «маҳаллий характердаги аксилтеррор чоралари»ни эълон қилди. Орадан бир кун ўтиб томонлар армияни тарқатиб юбориш шарти билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар. Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, арман томони келишув муҳокамасида иштирок этмаган. Пашинян Озарбайжоннинг мақсади Ереванни жанговар ҳаракатларга тортиш эканлигини айтди. Арманистон ҳукумати ДҚРга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмади.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев фуқароларга мурожаатида Қорабоғдаги «операция»нинг барча топшириқлари 24 соат ичида бажарилганини ва мамлакат суверенитетини тиклаганини таъкидлади.