Қўқон шаҳрида иккинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали бошланди

0

Жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида иккинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалда 70 дан ортиқ мамлакатдан устазода ҳунармандлар, халқ амалий санъати усталари, мутахассислар, фахрий меҳмонлар, маданият va санъат намояндалари иштирок этиши кутилмоқда.

Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси va Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивалда юртимизнинг барча ҳудудларидан мингга яқин ҳунармандлар қатнашиб, маҳсулотларини намойиш этади.

Фестиваль доирасида иштирокчиларнинг тантанали юришлари, маҳаллий va хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси, “Анъанавий бадиий ҳунармандчиликни сақлаш va ривожлантириш соҳасида жаҳон амалиёти” мавзусида илмий конференция, халқаро va ўзбекистонлик ҳунарманд-дизайнерлар иштирокидаги модалар намойиши, халқ сайиллари, “Ўзбекистон ҳунармандчилиги” китоб-альбоми тақдимоти ўтказилади.

Шунингдек, Қўқонда халқаро ҳунармандчилик музейи очилади, Фарғонанинг маданий-кўнгилочар жойлари va туристик маршрутлари бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади.

Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида маҳаллий va хорижий ҳунармандлар ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтади. Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси va маҳорат дарслари 5 та номинация бўйича баҳоланади.

Фестиваль доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари махсус диплом va 2 минг доллардан 7 минг долларгача миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади.

Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасидаги тадбирлар 23 сентябрга қадар давом этади.