Саудия Арабистони ядровий бомба яратиши мумкин

0

Агар Саудия Арабистонининг асосий рақиби Эрон ўз ядро қуролини муваффақиятли ишлаб чиқса, мамлакат тезда ядровий бомбани яратиши мумкин. Бу ҳақда қиролик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд айтиб ўтди.

 

У бундай қуролларга интилмаслигини, бироқ Эроннинг ядровий дастури бошқа танлов қолдирмаслигини таъкидлади.

 

Саудия Арабистони ва Эрон етти йиллик танаффусдан сўнг расмий равишда дипломатик муносабатларни тиклади.

 

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРҚК) аэрокосмик кучлари қўмондони Амир Али Ҳожизоданинг маълум қилишича, Эрон Афғонистон, БАА ва Қатардаги АҚШ ҳарбий базалари ҳамда Форс кўрфазидаги АҚШ авиаташувчи кемаларига зарба бера оладиган ракеталарга эга.