Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи ҳамда ФИФА раҳбари билан учрашади

0

Амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун, 20 сентябрь куни ҳам бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Жумладан, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, Жаҳон банки президенти Ажай Банга, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино, «Citygroup» корпорацияси раиси Жон Дуган, «BSG» компанияси раиси Рич Лессер билан учрашувлар режалаштирилган.