Сурхондарёда салкам 13 миллиард сўмлик ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди

0

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири  белгиланган тартибда божхона назоратида ўтказилди.

Натижада, ушбу вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 12 млрд. 771 млн. сўмлик 851 460 қути “Еsse Change” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича,озирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.