UFC 295. Жон Жонс Стипе Миочичга, Иржи Прохазка Алекс Перрейрага қарши жанг қилади

0

Жорий йилнинг 12 ноябрь санасида UFC 295 турнири ташкил этилади.

 

Кечанинг асосий тўқнашуви оғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонс (27-1) ва Стипе Миочич (20-4) ўртасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, иккинчи марказий жанг ярим оғир вазн тоифасида вакант қолган камар учун Иржи Прохазка (29-3-1) ва Алекс Перрейра (8-2) ўртасида кечади.

Прохазка сўнгги жангида Гловер Тейшерани (33-9) мағлуб этган бўлса, Перрейра Ян Блаҳовичдан (29-10-1) устун келганди.