Ўзбекистон мевалари асосан қайси давлатларга сотилмоқда?

0

2023 йилнинг январ-август ойларида хорижга Ўзбекистон далаларида етиштирилган 1 млн 246,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ёки 142,1 минг тоннага кўп.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (42 фоиз), Покистон (15,4 фоиз), Қозоғистон (12,1 фоиз) ҳамда Қирғизистон (8,4 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот учун, ҳисобот даврида мева-сабзавот экспортидан бюджетга тушум озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисмини, аниқроғи 763,6 млн АҚШ долларини ташкил қилган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,5 фоизга кўп (жами экспортдаги улуши 4,6 фоиз) деганидир.