Ҳомиладорлик даврида антибиотиклардан фойдаланманг

0

Ҳомиладорлик даврида антибиотиклардан фойдаланиш, туғиладиган фарзанд бир қанча аномалиялар (туғма нуқсонлар) билан туғилишига сабаб бўлади, жумладан:

Ҳомилада танглай ёриғи яни бўри танглай бўлиб туғилади,
Мия, юрак, кўз ва ҳоказоларда туғма аномалиялар пайдо бўлиши билан туғилади,
Онада жигар фаолияти билан боғлиқ муаммолар юзага келиши сабабли ҳомиладорлик даврида кўплаб антибиотиклардан фойдаланиш тақиқланади.

Ҳомиладорлик пайтида антибиотиклардан фойдаланишнинг ён таъсири қуйидагилардан иборат.

Ҳомиладорликнинг биринчи ойида антибиотиклар қабул қилишнинг ножўя таъсирларидан бири ҳомиланинг тушиши хавфи ҳисобланади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, макролид, сулфаниламид, хинолон, тетратсиклин ва метронидазол антибиотикларини қўллаш эрта ҳомиладорлик даврида аборт қилиш хавфини ошириши мумкин.

@SoglomHayot