Олимлар дунёдаги одамлар томонидан қурилган энг қадимги иншоотни топди

0

Бу кашфиёт археологларнинг инсониятга оид илк технологиялар эволюцияси ҳақидаги тушунчасини ўзгартириши мумкин.

Британия ва Африкалик археологлар ярим миллион йил аввал йўқолиб кетган одамлар жамоаси томонидан қурилган дунёдаги энг қадимий иншоотнинг қолдиқларини топди. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу топилма Африканинг жанубида аниқланган бўлиб, у ишланган ёғочдан ясалган. Тахмин қилинишича, у ботқоқлик бўйлаб баланд йўл сифатида қурилган ёки ботқоқли ҳудуднинг ўртасида баланд жой сифатида, эҳтимол ов базаси ёки қассобхонанинг бир қисми сифатида қурилган.

Қайд этилишича, топилма Замбия шимолидаги ботқоқли ҳудудда топилган ва инсон томонидан яратилган бошқа ҳар қандай тузилмадан камида икки баравар қадимий дея айтилмоқда.

Ушбу кашфиёт археологларнинг инсониятнинг дастлабки технологиялари ва когнитив қобилиятлари эволюцияси ҳақидаги тушунчасини ўзгартириши мумкинлиги таъкидланмоқда.