Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ЙТҲга учради

0

Кеча, 21 сентябрь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 12:10 да Саратов вилоятида Мокроус қишлоғи яқинида ҳалокатли воқеа содир бўлди. Бу ҳақда Саратов вилояти прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, Scania юк машинаси ва  Lada Largus автомобили тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлган, яна 5 киши шифохонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича процессуал тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг бориши ва натижалари Россия прокуратураси назорати остига олинган.