Самарқандда 3 кунлик чақалоғини 50 миллион сўмга сотаётган аёл қўлга олинди

0

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 3 кунлик чақалоғини 50 миллион сўмга сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Замон” дастурида маълум қилинди.

Жиноят ишлар бўйича Оқдарё тумани судида аёл суд қилинди. Маълум қилинишича, турмушдан ажрашгандан сўнг аёл бошқа йигитдан ҳомиладор бўлиб қолади. Уни яшириш мақсадида туғилажак фарзандини Самарқанд шаҳрида яшовчи эр-хотинга 50 миллион сўмга сотишга келишади. Оила бола туғилгунча аёл билан алоқада бўлишади.

Ушбу ҳаракати учун унга нисбатан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.